Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

топмасангчи? - дедилар. Муоз: Росулуллоҳнинг Суннати билан, деди. Пайғамбаримиз с.а.в: Росулуллоҳ Суннатидан ҳам, Аллоҳнинг китобидан ҳам топмасангчи? - деди. Муоз: Раъйим билан ижтиҳод қиламан. Шунда Росулуллоҳ с.а.в. унинг кўксига уриб: Росулуллоҳ элчисини Росулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, дедилар». Шореъ ҳокимга агар ижтиҳодда хато қилса битта ажр қилиб қўйди. Бу билан ҳокимни ижтиҳодга қизиқтириб, рағбатлантирилади ва уни насслар зоҳирида қотиб қолишдан йироқ қилинади. Бухорий Амр ибн Оссдан Росулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганини ривоят қилди:


«إِذَا حَكَمَ الْحَاكِمُ فَاجْتَهَدَ ثُمَّ أَصَابَ فَلَهُ أَجْرَانِ وَإِذَا حَكَمَ فَاجْتَهَدَ ثُمَّ أَخْطَأَ فَلَهُ أَجْرٌ»


«Ҳоким ҳукм юритар экан, ижтиҳод қилиб тўғри топса унга икки ажр берилади ва агар ижтиҳод қилиб хато қилса унга битта ажр берилади». Шариат ҳокимнинг фақат Ислом ҳукмлари билангина ҳукм юритишини, бошқа нарса билан ҳукм юритмаслигини ўта аниқ қилиб кўрсатиб берди. Шариат ҳокимга гарчи хато қилса ҳам ижтиҳод ҳуқуқини бериш билан бирга фақат Ислом билан ҳукм юритишини, Ислом ҳукми доирасидан чиқмаслигини ҳам қаттиқ таъкидлади. Шариат Исломдан бошқаси билан ҳукм юритишдан қайтарибгина қолмай, балки Исломдан бошқасидан ҳукм сўраб мурожаат қилишдан ҳам ёки Исломдан бўлмаган нарсани унга шерик қилишдан ҳам қайтарди. Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ с.а.в.га хитоб қилиб бундай деди:


وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ


«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!»                          [Моида: 49]
Аллоҳ Таоло яна деди:


فَاحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ عَمَّا جَاءكَ مِنَ الْحَقِّ


«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг»             [Моида: 48]

 

129-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247